FU
Fidoyi Ustozlar
АКБАРОВА САЛИМАХОН АБДУХАМИТОВНА
✅ Ekspertiza tomonidan tasdiqlangan

АКБАРОВА САЛИМАХОН АБДУХАМИТОВНА

📍 Hudud Toshkent viloyati / Piskent tumani
🏫 Ta'lim muassasasi 4-умумий ўрта таълим мактаби
📘 Fan Rus tili
⏳ Pedagogik staj 37 yil

✨ Shogirdlar yutuqlari va hayotiy ta'sir hikoyalari

Акбарова Салимахон Абдухамитовна 2013 йилнинг апрель ойидан 4- умумий ўрта таълим мактаби директорлик даврида  мактаб туманда  “Наъмунали мактаб” номини олди,  “Билимлар беллашуви”, республика фанлар олимпиадаси натижаларига кўра  туманда 1- ўринни эгаллади. Туман миқёсида ташкил этилган барча тадбирларда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этиши, ижро интизомига риоя қилиш, берилган топшириқларнинг  ўз вақтида бажарилиши доимий назоратга олган. “Устоз-шогирд”, “Махорат мактаби” анъаналари  , “Хотин-қизлар қўмитаси” фаолияти, “Оила-махалла-таълим муассасаси хамкорлиги”,  “Ораста қизлар” тўгараклари фаолияти самарали йўлга қўйилди. Тўгараклар  мунтазам фаолият юритилиб, ободонлаштириш  ва кўкаламзорлаштириш ,  бино ва жихозларни сақлаш бўйича  “Энг обод мактаб” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли ўринларни эгаллаган.         Мактабнинг амалиётчи психологи сифатида мактабда соғлом психологик мухитни яратиш борасида олиб бораётган ишлари натижасида мактабда жиноят содир этган, хуқуқбузар, тарбияси оғир ўқувчилар аниқланмаган. Туман психологлари томонидан ташкил этилган “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олишда психологик ёндашув” мавзусидаги форум ва  “Бошқарувда раҳбар психологияси” мавзусида ўтказиладиган семинар-тренингнинг ташкилотчиси сифатида фаоллигини кўрсата олди.     Акбарова Салимахон Абдухамитовна оммавий ахборот воситаларида ҳам фаол иштирок этиб,  “Пискент ҳаёти”, Маърифат” газеталарида мактаб ва туманимизда олиб борилаётган ҳайрли ишларни мақола, очерк, интервьюларида ёритиб боради. Шу билан бир қаторда Республика телевидениясининг “Муносабат”, “”Оила мундарижаси” кўрсатувларида ҳам эксперт сифатида ўз фикрлари билан иштирок этиб келмоқда.   Акбарова Салимахон Абдухамитовна ўз меҳнат фаолияти давомида фаол жамоатчи, билимдон, замонавий дунёқараш эгаси, миллий қадриятларни яхши ўзлаштирган, ҳуқуқ ва сиёсатшуносликка оид билимларни пухта эгаллаган, маъсулиятни чуқур қис қиладиган, мушкул вазиятларда доимо аниқ ва реал фикр юритиб, муаммони хал қилишда ўз лойихасини тақдим эта оладиган шахс бўлиб шаклланди.    Акбарова Салимахон Абдухамитовна 2010 йилдан буён “Адолат” СДП аъзоси ва 2010-2015 йиллар давомида “Адолат” СДП туман кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият олиб борган ва шу йилларда туман аҳолиси ўртасида партиянинг нуфузини ошириш, аъзоларининг сонини оширишда самарали хизмат қилган.   Акбарова Салимахон Абдухамитовна шунингдек ўқитувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг хуқуқлари,  эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш, педагоглар нуфузини оширишда ўзининг аниқ таклифлари билан мактаб таълимини юксалтириш борасида хизмат қилиш, бу йўлда жамоат ташкилотларини кенг жалб этишни мақсад қилиб қўйган. Пискент туманининг мавқеини вилоят миқёсида янада кўтариш, коммунал хизматлар сифат даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий-сармоявий, ижтимоий, маданий жиҳатдан замонавийлаштириш, сиёсий фаол, вилоят бошкарувида бевосита иштирок этадиган, жамиятимизда демократлашув жараёнларини илгари сурадиган худудлардан бири сифатида шакллантириш каби муҳим масалалар ўрин олган. Шу  билан бирга Президентимизнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш борасида аниқ йўл харитаси асосида туман ёшлари учун спорт, санъат, ҳунармандчилик билан шуғулланишлари, мактабларда ўқувчиларнинг овқатланишлари учун шароитлар яратиш, спорт майдончалари хусусий мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда фаол иштирок этиш масаларини илгари сурган. Акбарова Салимахон Абдухамитовна намунали оила бошлиғи, 5 нафар фарзандларининг онаси. Уларни  Ватанга хизмат қилувчи фидоий инсонлар қилиб тарбиялаган.   Ўқитувчи шу билан бирга районода камбга йўналтирувчи, АРМ директори, замдиректор, директор, психолог бўлиб ишлаганман. Ҳозирда ўқитувчиман. "Ибратли оила" медали, "Фидокор устоз"," Илм фан бунёдкори" кўкрак нишонлари билан тақдирланганман. Фаолиятим вилоят миқёсида оммалаштирилган. Бир қанча Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар билан тақдирланганман. Газета ва журналларда, ижтимоий тармоқларда мақоллар ёзиб тураман. Туманда етакчи ўқитувчиман.

💬 Jamiyat e'tirofi — Nega tavsiya qilinmoqda?

АКБАРОВА САЛИМАХОН АБДУХАМИТОВНА   Акбарова Салимахон Абдухамитовна 1967 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 1990 йилда Низомий номида Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Ўзбек мактабларида рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Меҳнат фаолияти: 1990 йилдан жорий йилгача тумандаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси вазифаси билан биргаликда турли йилларда турли раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган. 2005-2007 йилларда Пискент тумани Халқ таълими бўлими ташхис марказининг касб-ҳунарга  йўналтирувчиси, 2007-2010 йиллада Пискент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 4-сонли мактаб қошида ташкил этилган ахборот-ресурс маркази директори,  2010-2013 йиллада  мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2013-2014 йилларда 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида, 2015 йили Пискент хизмат курсатиш ва техналогия касб-хунар коллежида  ўқитувчи ва касб-ҳунар коллежи  директорининг ўқув – тарбия ишлари бўйича ўринбосари, 2015-2016 йилларда  2-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2016 йилдан 2021 йилгача 4-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг амалиётчи психологи ва рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида, ҳозирги кунда халқаро ждаражадаги С1сертификатига эга рус тили фани ўқитувчиси бўлиб  фаолият олиб бормоқда.  Акбарова Салимахон Абдухамитовна фаолияти давомида ўқувчиларни рус тили ва рус тили фанига қизиқтириш, билимларини ошириш борасида қатор тадбирлар, методик тавсиялар ишлаб чиққан.  2005 йилдан 2007 йилга қадар Пискент туман Халқ таълими бўлими Ташхис маркази касб-ҳунарга йўналтирувчи СИФАТИДА 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги турларига жалб этиш ишларини  самарали йўлга қўйди. Касб-ҳунарга йўналтиришга доир турли ҳил тадбирлар, саволнома, анкета сўровномалари ўтказиб, ўқувчилар ўртасида “Ҳунарли киши хор бўлмас”, “Ўз касбидан камол топганлар”, “Эртанги кун ворислари” каби учрашув, танлов ва мусобақалар ташкил этди.       2007 йилдан 2010 йилга қадар туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4- умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ахборот-ресурс Маркази директори лавозимида ишлаш давомида АРМни намунали ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бадиий адабиётлар билан бойитиш йўлида  хомийлар жалб этиб “Китоб марафони”лари ташкил этди. Туман миқёсида мактаб ўқувчилари ўртасида “Камолот” ЁИХ билан хамкорликда “Энг яхши китобхон”, “Заковат”, “Ўйла, изла , топ”  каби мусобақалар ташкил этиб, ғолиб ўқувчиларни  республика мусобақаларига олиб чиқди. 2010 йилда Ўзбекистон Қахрамони шоир Эркин Вохидов билан ташкил этилган учрашув  китобхонлар сонини оширишга хизмат қилди.       2010 йилдан 2013- йилгача   4- умумий ўрта таълим мактаби Маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  фаолияти даврида мактаб таълимини ривожлантириш, маънавий муҳитни  соғломлаштириш, маърифий тадбирлар орқали ўқувчилар қалбига  ватанпарварлик туйғуларини  сингдириш борасида  давра суҳбатлари, дебатлар, бахс-мунозаралар, соҳа вакиллари билан учрашувлар, мусиқий кечалар ташкил этди. “Камолот” ЁИХ, “Махалла” хайрия жамғармаси, МФЙ,  ИИБ , ВЕН ходимлари, тиббиёт бўлимлари билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйди.  “Президент асарлари билимдони”,  “Мен севган касб”, “Қиз боланинг касби- унинг бахти “, “Дилдаги гаплар” каби кўрик-танлов ва тадбирлар мамалакатимизда ёшлар таълим – тарбияси борасида олиб борилаётган  оқилона сиёсатини ўқувчилар онгига сингдиришда ўз самарасини берди.

📸 Foto va video lavhalar

Siz ham АКБАРОВА САЛИМАХОН АБДУХАМИТОВНА haqida xotira yoki hikoya qo'shmoqchimisiz?

Saytdan yoki Telegram botimiz orqali ustoz haqida o'z tavsiyangizni yuboring — u ekspert ko'rigidan so'ng ushbu profilga biriktiriladi.

📝 Hikoya qo'shish